
Қўшимча қурилмалар
Огоҳлантириш: Nokia томонидан фақат ушбу модел билан ишлатиш учун
тасдиқланган батарея, зарядловчи ва қўшимча қурилмалардан фойдаланинг.
Бошқа барча турлардан фойдаланиш тасдиқ ёки кафолатни бекор қилиши ва
хавфли бўлиши мумкин.
Тасдиқланган қўшимча қурилмалар мавжудлигини дилерингиздан билиб
олишингиз мумкин. Бирон бир қўшимча қурилма зарядловчи симини ажратиб
олаётганда симидан эмас, вилкасидан ушлаб тортинг.