Хизмат ва таъминот
© 2008 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
34
етказиши ва муайян пластик қисмлар шаклини ўзгартириши ёки уларни
эритиши мумкин.
● Қурилмани совуқ жойларда сақламанг. Қурилма нормал ҳароратга қайтганда
унинг ичида намлик пайдо бўлиб, электрон платаларга зарар етказилиши
мумкин.
● Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан бошқача йўл билан очишга
ҳаракат қилманг.
● Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг. Қўпол тутиш ички электрон
платалар ва нозик механизмларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
● Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар, тозаловчи эритмалар ёки
кучли ювиш воситаларидан фойдаланманг.
● Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи қисмларга кириб, тўғри ишлашига
ҳалақит беради.
● Фақат бирга сотиб олинган ёки тасдиқланган антеннадан фойдаланинг.
Тасдиқланмаган антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар қурилмага
зарар етказиши ва радио қурилмалар тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига
олиб келиши мумкин.
● Зарядловчилардан бино ичида фойдаланинг.
● Ҳар доим алоқалар ва календар ёзувлари каби сақламоқчи бўлган
маълумотларнинг захира нусхасини яратинг.
● Қурилмани вақти-вақти билан оптимал ишлайдиган дастлабки ҳолатга
келтириш учун, уни ўчиринг ва батареяни олиб ташланг.
Ушбу маслаҳатлар қурилма, батарея, зарядловчи ёки бошқа аксессуарларга бир
хил тегишлидир. Агарда бирон бир қурилма тўғри ишламаётган бўлса, уни энг
яқин ваколатли хизмат кўрсатиш шаҳобчасига олиб боринг.