Nokia 5130 XpressMusic - Товушли буйруқлар ва рақамларни товуш ёрдамида териш

background image

Товушли буйруқлар ва рақамларни товуш ёрдамида

териш

Оғзаки буйруқ бериб, телефонингизни ишлатинг ва алоқалар рўйхатида ёзилган

исмни айтиб, қўнғироқ қилинг.
Товушли буйруқлар ва товуш ёрдамида рақам териш функцияси тилларга боғлиқ.

Товушларни таниш функцияси барча тилларда мавжуд эмас. Ушбу функция

Созламалар

© 2008 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

24

background image

қайси тилларда бор эканлигини кўриш учун Меню > Созламалар > Телефон >

Тил созламалари > Овоз. аниқ-ш тили-ни танланг. Телефонни товуш танийдиган

тилга ўтказиш учун керакли тилни танланг.

Аҳамият беринг: Овоз белгиларидан шовқинли муҳитда ёки фавқулодда

вазиятда фойдаланиш қийин бўлгани учун, сиз барча шароитларда фақат овоз

орқали теришга таянмаслигингиз лозим.
Телефонингизга товушингизни танишни ўргатиш учун Меню > Созламалар >

Телефон > Овозни аниқлаш > Овоз. аниқ. ўргатиш-ни танланг.
Баъзи бир функция учун товушли буйруқ фаоллаштириш учун Меню >

Созламалар > Телефон > Овозни аниқлаш > Овозли буйруқлар, жиҳат ва

функцияни танланг. товушли буйруқнинг фаоллаштирилганлигини

билдиради.
Товушли буйруқни фаоллаштириш учун Қўшиш-ни танланг. Фаоллаштирилган

товушли буйруқни эшитиш учун Тинглаш-ни танланг.
Товушли буйруқларни бошқариш учун функцияга ўтинг ва Вариан.-ни танланг.
Телефонингиз кутиш ҳолатида бўлган пайтда товушли буйруқлардан ёки

рақамларни товуш ёрдамида териш функциясидан фойдаланиш учун ўнг

томондаги танлаш тугмасини босиб, ушлаб туринг. Қисқа сигнал жаранглайди ва

Энди гапиринг пайдо бўлади. Буйруқни ёки қўнғироқ қилмоқчи бўлган

алоқангизнинг исмини айтинг. Агар товуш муваффақиятли танилган бўлса, унга

тўғри келадиган ёзувлар рўйҳати тақдим этилади. Телефон рўйхатдаги биринчи

тўғри келган ёзувнинг товушли буйруғини айтади. Агар бу керакли буйруқ

бўлмаса, кейинги ёзувга ўтинг.